18:13 | 08.03.24

                       

Ўзбекистон–Туркманистон қўшма демаркация комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Туркманобод шаҳрида Ўзбекистон-Туркманистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши якунланди.

Туркманобод шаҳрида Ўзбекистон-Туркманистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Маълум бўлишича, учрашувда Ўзбекистон-Туркманистон давлат чегарасини белгилаш бўйича ишлар давом эттирилди.

Мулоқот дўстлик ва ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитида ўтди. Тадбир якунида тегишли баённома имзоланди.

Эслатиб ўтамиз, демаркация бўйича Ўзбекистон-Туркманистон қўшма комиссиясининг аввалги йиғилиши 5-11 январь кунлари Бухоро шаҳрида бўлиб ўтган эди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: