11:53 | 02.02.24

                       

Ўзбекистон ва Қозоғистон бош вазирлари Олмаотада учрашув ўтказди

Учрашувда муносабатларни янада ривожлантириш муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши ва рақамли форумда иштирок этиш учун 2 февраль куни Олмаота шаҳрига ташриф буюрди.

Маълум бўлишича, ташриф доирасида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ҳамда Қозоғистон бош вазири Алихан Смаилов раислигида икки мамлакат ҳукуматлари делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Томонлар икки давлат раҳбарларининг муносабатларни янада ривожлантириш бўйича белгилаган вазифаларини муҳокама қилган. Таъкидланишича, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида барча соҳада ижобий ўсиш кузатилмоқда.

Хусусан, ўтган 7 йилда товар айирбошлаш ҳажми 2 баробардан ошди. Иқтисодиётнинг турли тармоқларида муҳим қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Транспорт ҳамда энергетика соҳасидаги ҳамкорлик сезиларли даражада фаоллашди. Учрашувда кун тартибидаги ушбу ва бошқа долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Аввалроқ ДХХ раиси Толибон мудофаа вазири в.б. билан чегара ва ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилгани ҳақида маълумот берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: