9:55 | 03.03.24

                       

Ўзбекистон ва Россия ташқи ишлар вазирлари учрашди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан учрашди. Томонлар Россия–Ўзбекистон муносабатларининг айрим долзарб масалаларини муҳокама қилди, халқаро ва минтақавий кун тартибидаги томонларни қизиқтирган қатор масалалар, жумладан, МДҲ ва ШҲТ доирасидаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистон ва Россия ташқи ишлар вазирлари 2 март куни Анталия шаҳрида (Туркия) учинчи Анталия Дипломатик форумида учрашув ўтказди. Бу ҳақда Россия ТИВ хабар берди.

Қайд этилишича, томонлар Россия-Ўзбекистон муносабатларининг айрим долзарб масалаларини муҳокама қилдилар, халқаро ва минтақавий кун тартибидаги томонларни қизиқтирган қатор масалалар, жумладан, МДҲ ва ШҲТ доирасидаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашдилар.

Лавров ва Саидов икки давлат раҳбарларининг келишувларига мувофиқ Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчиликнинг юқори динамикасини таъминлашга содиқ эканлигини тасдиқлади.