21:25 | 19.02.24
Шавкат Мирзиёев «Буюк туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида»ги қарорни имзолади. Адибнинг «Танланган асарлар»и ҳамда унинг ҳаёти ва ижодий фаолиятига бағишланган илмий мақолалар тўплами нашр этилади.
Шавкат Мирзиёев 19 февраль куни «Буюк туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида»ги қарорни имзолади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Қатоқ вазирлик, академия ва қўмиталар ҳамда жамоатчилик вакилларининг буюк туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигини мамлакатда кенг нишонлаш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди.
Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигини нишонлаш бўйича ташкилий қўмита таркиби иловага мувофиқ тасдиқланди. Ташкилий қўмита икки ҳафта муддатда Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигини юқори савияда нишонлаш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқлайди.
Чора-тадбирлар дастурида:
Мазкур қарорда назарда тутилган чора-тадбирларни молиялаштириш тегишли вазирлик, идора ва ташкилотларга ажратилган буджет маблағлари, уларнинг буджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: