14:57 | 17.03.23
Кредит мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжири яратишни ривожлантириш лойиҳасига сарфланади
Шавкат Мирзиёев «Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) иштирокида ‘Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжири яратишни ривожлантириш (2-босқич)’ лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади. Унга кўра, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ўртасида Ўзбекистонда «Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжири яратишни ривожлантириш (2-босқич)» лойиҳасини молиялаштириш учун 200,0 миллион АҚШ доллари кредит линияси учун 15 йил муддатга, 5 йиллик имтиёзли давр билан йиллик SOFR + 1,25 фоиз ставкада 194,240 миллион АҚШ доллари; консалтинг хизматлари учун 15 йил муддатга, 5 йиллик имтиёзли давр билан йиллик SOFR + 1,25 фоиз ставкада 5,760 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қарз ажратилиши бўйича Қарз битими имзоланган.
Лойиҳанинг умумий қиймати 323,019 миллион АҚШ долларига тенг, шундан 200 миллион доллари Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) қарзи, 58,272 миллион доллар қўшилган қиймат солиғини қоплаб бериш ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш шаклида Ўзбекистоннинг лойиҳани амалга оширишдаги улуши, 64,747 миллион доллар лойиҳа иштирокчиларининг (кредит олувчи лойиҳа ташаббускорларининг) улушидан иборат. Лойиҳани амалга ошириш даври 6 йилни (2023—2028 йиллар) ташкил этади.
Шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ:
Лойиҳа Ўзбекистоннинг барча вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилади. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази лойиҳанинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилиши, уни мувофиқлаштириш ва бошқариш, шунингдек, лойиҳани амалга ошириш жараёнида мониторинг ва ҳисоботни юритиш учун масъул ижро этувчи орган ҳисобланади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: