20:43 | 05.06.24

                       

Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш йўлида ишончли қадамлар ташламоқда

Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш йўлида ишончли қадамлар ташламоқда. Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди.

Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилиш йўлидаги шаҳдам қадамлари намоён бўлди. Бу ҳақда Саида Мирзиёева телеграм каналида маълум қилди.

Хабар берилишича, 2024 йил 5 июнь куни Саида Мирзиёева «Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотлар ва Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёни» конференцияси доирасида ЖСТ Бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан учрашув ўтказди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилиши – Президент учун ўта муҳим устувор масала эканига алоҳида эътибор қаратилди.

Нгози Оконжо-Ивеала Ўзбекистонда олиб борилаётган ишларни юксак баҳолаб, Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш йўлидаги ҳаракатларни тўла қўллаб-қувватлашини билдирди.

«Биз иқтисодий тараққиётни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоя, соғлиқни сақлаш ҳамда таълим соҳаларини такомиллаштириш, шунингдек, қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган ислоҳотларни давом эттиришга қатъий киришганмиз. Биз бу йўлдан асло чекинмаймиз, юртимизнинг тараққиёт манзили – айнан шу» — деб ёзди Саида Мирзиёева

Шунингдек, ушбу тадбирда Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилиш йўлидаги шаҳдам қадамлари яна бир бор намоён бўлди.

«Бундай мақсадларга фақат сифатли инвестициялар ва қўшимча қиймат яратишнинг глобал занжирларига боғланиб эришиш мумкин. ЖСТ раҳбариятининг бизни бу қадар қўллаб-қувватлаши ва ишонч билдириши юксак баҳога лойиқ», — деди Саида Мирзиёева.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: