11:39 | 01.02.24

                       

Ўзбекистонда 1 йилда 3,5 минг нафардан ортиқ мансабдор жиноий жавобгарликка тортилди

Улардан 2,1 минг нафари ўзганинг мулкини ўзлаштирган ёки талон-торож қилган.

Бош прокуратура матбуот хизмати йиллар кесимида мансабдор шахсларнинг содир этган жиноятлари бўйича статистика эълон қилди.

Маълум қилинишича, 2023 йилда 3575 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Асосий жиноят тури сифатида ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки талон-торож қилиш кўрсатилган. 2023 йилда мансабдор шахслар томонидан 3412 та жиноят иши содир этилган.

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Шунингдек, мансабдор шахслар содир этган жиноятлар ортидан давлатга 1,5 триллион сўм миқдорда зарар етказилган. Шундан 1,3 триллион сўм (84,7%) ундирилган.

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Қуйида амалдорларнинг содир этган жиноят турлари келтирилган:

ўзганинг мулкини ўғирлаш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш — 2205;
мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш — 397;
фирибгарлик — 272;
порахўрлик — 195;
мансаб сохтакорлиги — 36;
мансабга совуққонлик билан қараш — 25;
ваколатидан четга чиқиш — 30;
бошқа жиноятлар — 415.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: