8:11 | 06.06.24

                       

Ўзбекистонда 1 кунда 10 нафар шахсда ОИВ инфекцияси аниқланяпти

Ўзбекистонда 1 кунда 10 нафар шахсда ОИВ инфекцияси аниқланяпти. Доимий даволанишда бўлган беморлар 20 йилгача умр кўриши мумкин

Ўзбекистонда 1 кунда 10 нафар шахсга ОИВ инфекцияси юқиши тўғри келяпти.

Қайд қилинишича, ОИВ инфекциясининг юқиш йўллари ҳақида оммавий воситаларда кўплаб материаллар эълон қилинишига қарамай, айрим омиллар касалланиш хавфини янада ошириб юборяпти.

«Битта мижозим бор. 4 йил бўлган шу муносабатда бўлганига. Лекин ҳалигача тошмалар тошяпти. Шунга нима қилсам бўлади, ОИВ белгилари эмасми деб, мана шу касалликдан чиқиб кетолмаяпти», — деди мутахассис Роҳила Юсупова.

Ўзбекистонда 48 мингдан ортиқ шахслар ушбу касаллик сабаб рўйхатга олинган. Энг ачинарлиши шундаки, касаллик кўп ҳолатларда ҳамон пала-партиш муносабатлар орқали юқади. ОИВ танада яширин, касаллик бегиларини кўрсатмаслиги ва маълум муддат қонда аниқланмаслиги мумкин. Инкубацион муттат 2 ҳафтадан 6 ойгача ёки ундан кўпроқ 1 йилгача давом этади. Лекин тиббий муолажалар, гигиеник воситалардан фойдаланишда қоидаларга беписанд қараш каби баъзи вазиятлар сабаб, айбсиз инсонларга ҳам вирус юқиб қоляпти. Ўзининг шу дардга чалинганини била туриб, бошқаларга ҳам юқтираётганлар ҳам учраб қолмоқда.

«Россиядаги мигрантларимиз, хаттоки Украинадагилар телефон қилишиб, иккинчи бу йўлга қадам қўймасликларини, билиб билмасдан шу нарсага бориб қўйишганини айтади. Уларни аёли ва фарзандлари бор, аммо шу касаллик сабабли улар оиласи олдига қайта олишмаябди. Энди нима бўлади деб менга телефон қилиб, мурожаат қилсишади», — деди мутаххасис.

Кузатишлар давомида маълум бўлдики, доимий даволанишда бўлган беморлар 20 йилгача умр кўриши мумкин. Аммо айни кунда, бутун дунёда жами 9 миллион инсон терапияга муҳтож ҳисобланади. Касалликнинг бедаво эканлиги исботланган. Лекин инсониятни қутқарадиган ягона йўл бор. Бу ОИВ инфекциясини тарқатишни тўхтатиш. Агар хавф остида бўлган ҳар бир киши текширувдан ўтса, муоммо камаяди.

«Ўша одамни одам бузади деб бекорга айтишмайди. Барибир, инсон ҳар битта қўйган қадамига ўзлари диққат бўлишлари керак», — деб қайд қилди мутаххасис.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: