18:59 | 13.05.24

                       

Ўзбекистонда 10 та янги халқаро автобус йўналиши ўз фаолиятини бошлайди

Ўзбекистонда 10 та янги халқаро автобус йўналиши ўз фаолиятини бошлайди. Транспорт вазирлиги янги йўналишлар бўйича маълумот берди.

Ўзбекистонда 2024 йилда 10 та янги халқаро автобус йўналишини очиш режалаштирилган. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд қилинишича, ҳозирда республикада 32 та миллий ва хорижий ташувчилар томонидан Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонга 37 та йўналиш бўйича жами 196 та автобуслар қатнови йўлга қўйилган.

Маълумотларга кўра, 2024 йил январь-апрель ойлари давомида халқаро автобус йўналишларида 173 минг нафар йўловчи ташилган. Кўрсаткичлар, 2023 йил мос даврига нисбатан 15 фоизга ошган.

2024 йил давомида 10 та янги халқаро автобус йўналишларини очилиши режалаштирилган. Булар:

  • Самарқанд – Бишкек;
  • Бухоро – Бишкек;
  • Бухоро – Остона;
  • Самарқанд – Туркистон;
  • Бухоро – Туркистон;
  • Шахрисабз – Туркистон;
  • Самарқанд – Душанбе;
  • Бухоро – Душанбе;
  • Тошкент – Уфа;
  • Тошкент – Краснодар.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: