20:39 | 30.05.24
Ўзбекистонда «112» ягона диспетчерлик хизмати ташкил қилинади. Мазкур диспетчерлик хизмати 2024 йил якунига қадар республика бўйлаб ишга туширилиши маълум бўлди.
Ўзбекистонда шошилинч ёрдам кўрсатиш учун «112» ягона диспетчерлик хизмати ташкил этилади. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот канали хабар берди.
Маълум қилинишича, «112» ягона диспетчерлик хизмати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (304-сон, 29.05.2024 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, ҳодиса ва фавқулодда вазиятлар рўй берганда шошилинч ёрдам кўрсатиш учун «112» қисқа рақам орқали фуқароларнинг чақирувларини қабул қилиш ва автоматлаштирилган тарзда қайта ишлаш имконини берувчи ягона диспетчерлик хизмати ташкил этилади.
«112» ягона диспетчерлик хизмати:
шошилинч хизматларини маълумотларни узатишнинг ягона тармоғига бирлаштирган ҳолда республиканинг барча ҳудудлари бўйича шошилинч ёрдам чақириқларини қабул қилиш ва қайта ишлаш, аҳолига шошилинч ёрдам кўрсатиш фаолиятини бошқаришнинг ягона тизими ҳисобланади.
Шунингдек, қуйидагилар «112» ягона диспетчерлик хизматининг асосий вазифалари этиб белгиланди:
Бундан ташқари, «112» ягона диспетчерлик хизмати қуйидаги муддатларда босқичма-босқич ишга туширилади:
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: