17:45 | 10.04.24

                       

Ўзбекистонда 12–14 апрель кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 25 даражагача исиб, баъзи ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин.

«Ўзгидромет» 12–14 апрель кунлари Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Фото: Bugun.uz

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 12 апрелда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 12 апрелда кечаси 9-14 даража, кундузи 18-23 даража, 13 апрелда кечаси 7-12 даража, кундузи 18-23 даража, 14 апрелда кечаси 7-12 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, 12–13 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, 13 апрелда айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. 14 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 12 апрелда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 12 апрелда кечаси 10-15 даража, кундузи 20-25 даража, 13 апрелда кечаси 7-12 даража, кундузи 17-22 даража, 14 апрелда кечаси 5-10 даража, кундузи 17-22 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 14 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12 апрелда 10-15 даража, 13–14 апрелда 8-13 даража, кундузи 17-22 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, 13–14 апрелда айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. 14 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 12 апрелда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 12 апрелда кечаси 12-17 даража, кундузи 20-25 даража, 13 апрелда кечаси 10-15 даража, кундузи 18-23 даража, 14 апрелда кечаси 7-12 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, 12 ва 14 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 13 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 13-14 апрелда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 12 апрелда кечаси 10-15 даража, кундузи 17-22 даража, 13–14 апрелда кечаси 7-12 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.

Тоғли ҳудудларда ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 12 апрелда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 12-17 даража, 13–14 апрелда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 8-13 даража бўлади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: