21:26 | 13.01.24

                       

Ўзбекистонда 15-16 январ кунлари ҳарорат -15 даражагача совуқ бўлади

Янги ҳафта ҳавонинг кескин совиб кетиши билан бошланади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 15 январда кечаси -10…-15 даража, кундузи -3…-8 даража, 16 январда кечаси -8…-13 даража, кундузи 0…-5 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 15 январда баъзи жойларда қор, ёмғир ёғади. 16 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 15 январда кечаси -2…-7 даража совуқ, кундузи 0…+5 даража илиқ, 16 январда кечаси -2…-7 даража совуқ, кундузи +5…+10 даража илиқ бўлади. Навоий вилоятининг шимолида эса 15 январда кечаси -10…-15 даража, кундузи -3…-8 даража, 16 январда кечаси -8…-13 даража, кундузи 0…-5 даража совуқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 15 январда баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим қисмларида қорга айланиши мумкин. 16 январда баъзи ҳудудларда қор, ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 15 январда кечаси ва кундузи 0…+5 даража илиқ, 16 январда кечаси -3 даража совуқ ва +2 даража илиқ, кундузи 0…+5 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 15 январда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 16 январда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 15 январда кечаси +2…+7 даража, кундузи +5…+10 даража илиқ, 16 январда кечаси -2 даража совуқ ва +3 даража илиқ, кундузи +7…+12 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 15 январда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 16 январда қор ҳам ёғиши мумкин, туман тушади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 15 январда кечаси ва кундузи +2…7 даража, 16 январда кечаси ва кундузи 0…+5 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир, қор ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 15 январда кечаси ва кундузи 0…-5 даража, 16 январда кечаси -2…-7 даража совуқ, кундузи -3 даража совуқ ва +2 даража илиқ бўлади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: