7:07 | 19.02.24

                       

Ўзбекистонда 19 февраль куни ҳаво булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғади

Ҳудудда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Тошкент шаҳрида ҳарорат кечаси -3…-5 даража совуқ, кундузи 0…+2 даража илиқ бўлади.

Ўзбекистонда 19 февраль куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак кузатилади. Шамол шимоли-шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -3…-5 даража совуқ, кундузи 0…+2 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-16 даража совуқ; Хоразм вилоятида -6…-11 даража совуқ, кундузи 0…-5 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ; чўл ҳудудларда кечаси -11…-16 даража совуқ, кундузи -2…-7 даража совуқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғади,. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -3…-8 даража совуқ, кундузи 0…+5 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи -3 даража совуқ…+2 даража илиқ бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик (ёмғир, қор), бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0…+5 даража илиқ, кундузи +2…+7 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик (ёмғир, қор), бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -3 даража совуқ…+2 даража илиқ, кундузи 0…+5 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади, туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -8…-13 даража совуқ, кундузи -4…-9 даража совуқ бўлади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: