11:15 | 05.04.24

                       

Ўзбекистонда 2 ойда 15,9 трлн сўмлик савдо хизматлари кўрсатилган

Ўзбекистонда 2 ойда 15,9 трлн сўмлик савдо хизматлари кўрсатилган. Бу кўрсаткич жами бозор хизматларининг 19,6 % ни ташкил этган.

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонда кўрсатилган савдо хизматлари ҳажми 15,9 трлн сўмга етган.

Бу кўрсаткич жами бозор хизматларининг 19,6 % ни ташкил этган.

Маълумот учун, Ўзбекистонда савдо соҳасидаги корхоналар 2 ойда 3 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўлади. Уларнинг жами товар айланмаси 7,5 трлн сўмни, қўллаган солиқ имтиёзлари эса 162,3 млрд сўмни ташкил этган.

Аввалроқ Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси ҳажми 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 940,3 млн АҚШ долларига ёки 10,5 фоизга ошгани ҳақида хабар берилган эди. Ташқи савдо айланмасида экспорт – 3,6 млрд долларни, импорт – 6,3 млрд долларни ташкил қилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: