18:43 | 18.01.24

                       

Ўзбекистонда 20-21 январ кунлари ҳарорат кечаси -13 даражагача совийди

Айрим ҳудудларда қор, ёмғир ёғиши мумкин. Туман тушади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 20 январда кечаси -8…-13 даража совуқ, кундузи 0…+5 даража илиқ; 21 январда кечаси -5…-10 даража совуқ, кундузи +2…+7 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 20 январда кечаси -4…-9 даража совуқ, кундузи +4…+9 даража илиқ; 21 январда кечаси -2…-7 даража совуқ, кундузи +5…+10 даража илиқ; Навоий вилоятининг шимолида 20 январда кечаси -8…-13 даража совуқ, кундузи 0…+5 даража илиқ; 21 январда кечаси -5…-10 даража совуқ, кундузи +2…+7 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0…-5 даража совуқ, кундузи 20 январда +3…+8 даража, 21 январда +5…+10 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -2 даража совуқ ва +3 даража илиқ, кундузи +7…+12 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 20 январда баъзи жойларда бироз ёмғир, қор ёғиши мумкин. 21 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -3 даража совуқ ва +2 даража илиқ, кундузи +3…+8 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, 20 январда баъзи жойларда қор ёғади, туман тушади. 21 январда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 20 январда кечаси -3…-8 даража совуқ, кундузи -3 даража совуқ ва +2 даража илиқ, 21 январда кечаси -6…-11 даража, кундузи -2…-7 даража совуқ бўлади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: