17:31 | 05.03.24

                       

Ўзбекистонда 2019 йилдан буён қанча манбаа тақиқлангани очиқланди

Ўзбекистонда 2019 йилдан буён қанча манбаа тақиқлангани очиқланди. Диний ақидапарастлик мазмундаги материаллар жойлаштирилган интернет нашрлар, каналлар, саҳифалар, профиллар фаолиятига чек қўйиш юзасидан ишлар давом эттирилмоқда.

Ўзбекистонда 2019 йилдан ҳозирга қадар Олий суднинг 80 дан зиёд ҳал қилув қарори асосида 1000 дан ортиқ манбаа тақиқланган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов маълум қилди.

Маълум қилинишича, бузғунчилик ва вайронакорликни тарғиб қилувчи манба ва материалларни суд тартибида тақиқлаш амалиёти хорижий давлатларда ҳам кенг қўлланилади.

Шунингдек, диний ақидапарастлик, экстремистик ва террористик мазмундаги материаллар жойлаштирилган интернет нашрлар, каналлар, саҳифалар, профилларни аниқлаш ва уларнинг фаолиятига чек қўйиш юзасидан масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда йўлга қўйилган механизм асосида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

«Таъкидлаш жоизки, бундай жиноий қилмишларга нисбатан амалдаги қонунчиликда қатъий жавобгарлик белгилаб қўйилган. Ёш авлодни ёт ғоя, турли хил бузғунчи оқимлар таъсирига тушиб қолишдан асраш мақсадида жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги ва қонун устуворлигини таъминлаш талаб этилади», дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: