23:35 | 04.03.24

                       

Ўзбекистонда 2023 йилда 417 та мактабда инклюзив синфлар ташкил этилди

3-7 ёшли болаларнинг 2,1 миллион нафари сифатли мактабгача таълимга, 711 768 нафар 6 ёшли болаларнинг 661 945 нафари мактабга тайёрлов ва бошқа гуруҳларга қамраб олинган.

2023 йилда республика бўйича оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган 78 мингга яқин ишсиз хотин-қизнинг манзилли рўйхати шакллантирилиб, уларни ўқитиш ва бандлигини таъминлаш чоралари кўрилган.

3-7 ёшли болаларнинг 2,1 миллион нафари сифатли мактабгача таълимга, 711 768 нафар 6 ёшли болаларнинг 661 945 нафари мактабга тайёрлов ва бошқа гуруҳларга қамраб олинган. Янги мактабларни қуриш ва мавжудларини реконструкция қилиш мақсадида «Намунавий мактаб» лойиҳалари асосида 563 та мактабда қурилиш ишлари якунига етказилиб, умумий ҳисобда 118 600 та янги ўқувчи ўринлари яратилишига эришилган.

Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган ўқувчилар учун қулай шароитлар яратиш мақсадида инклюзив таълим тизими босқичма-босқич умумий ўрта таълим муассасаларида жорий қилинган. Республика бўйича барча туман ва шаҳарлардаги 417 та мактабда инклюзив синфлар ташкил этилган.

Якунланган йилда соғлиқни сақлаш соҳасида 30 та оилавий поликлиника, 110 та оилавий шифокор пункти, 534 тага ихчам маҳалла тиббиёт пункти фаолияти йўлга қўйилган. 2,2 млн.дан ортиқ аҳолига бирламчи тиббий хизматлари яқинлаштиришга эришилган. Ҳудудларда эшитиш заифлиги ва карлик мавжуд болаларни эрта аниқлаш тадбирлари орқали 274 нафар болага кохлеар имплантлардан фойдаланган ҳолда, жарроҳлик амалиётлари ўтказилган, уларнинг 132 нафарида нутқ процессорлари алмаштирилган.

Ушбу рақамлар Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг йиғилишида айтиб ўтилди. Унда «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили» давлат дастури ҳамда «Ўзбекистон – 2030» стратегиясининг 2023 йилда бажарилиши юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи кўриб чиқилди. Фракция аъзолари ҳисоботни қизғин муҳокама қилиб, қатор таклифлар берди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: