9:13 | 16.02.24

                       

Ўзбекистонда 2023 йилда мингдан ортиқ тарихий ҳужжат махфийликдан чиқарилди

2023 йил давомида «Ўзархив» агентлиги ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Ўзбекистон Миллий архиви фондларида сақланаётган тарихий давр (1917 йилгача) архив ҳужжатларини ўрнатилган тартибда махфийликдан чиқариш ишлари олиб борилди.

2023 йилда 23 та сақлов бирлигидаги 1010 варақда тарихий давр ҳужжатлари махфийликдан чиқарилди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзархив» агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.

2023 йил давомида «Ўзархив» агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Ўзбекистон Миллий архиви фондларида сақланаётган тарихий давр (1917 йилгача) архив ҳужжатларини ўрнатилган тартибда махфийликдан чиқариш ишлари давом эттирилди.

Олиб борилган ишлар натижасида қўшимча равишда архивнинг тарихий давр махфий ҳужжатларига тегишли:

  • I-1 «Туркистон генерал губернаторининг девонхонаси» (1868-1917 йиллар) фондининг 977-сонли;
  • I-715 Полковник А.Г.Серебрянников томонидан тайёрланган «Туркистон ўлкаси. Уни босиб олиниши тарихига оид материаллар тўплами» мавзусига бағишланган ҳужжатлар нашрига оид маълумотлар (1839-1897 йиллар) фондининг 1, 2, 3, 6, 7, 8, 9, 13, 14, 15, 16, 17, 19, 20, 21-сонли;
  • I-18 «Самарқанд вилояти бошқаруви Самарқанд» фондининг 2209, 2210, 4686-сонли тарихий давр ҳужжатлари ўрнатилган тартибда махфийликдан чиқарилди.

2023 йил давомида 23 та сақлов бирлигидаги 1010 варақда тарихий давр хужжатлари ўрнатилган тартибда махфийликдан чиқарилиб, тадқиқотчилар учун илмий муомилага киритилди.

Бугунги кунда ваколатли ташкилотлар мутахассисларидан иборат махсус идоралараро ишчи гуруҳи аъзолари томонидан Ўзбекистон Миллий архивида «махфий» грифи остида сақланаётган минглаб тарихий давр ҳужжатларини махфийликдан чиқариш борасида ишлар давом этмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: