20:59 | 28.02.24

                       

Ўзбекистонда 2023 йилда оила-турмуш низолари сабабли 400 га яқин қотиллик содир этилди

ИИВ маълумотига кўра, 2023 йилда содир этилган умумий жиноятларнинг 82,7 фоизи фош этилган, қидирувдаги 7 563 нафар шахс ушланган, бедарак йўқолган 450 нафар шахс топилган.

2023 йил 12 ойида содир этилган 363 та қотилликнинг 141 таси ёки 38,8 фоизи оила-турмуш доирасидаги низолар оқибатида келиб чиққани маълум бўлди.

ИИВ маълумотига кўра, 2023 йилда содир этилган умумий жиноятларнинг 82,7 фоизи фош этилган, қидирувдаги 7 563 нафар шахс ушланган, бедарак йўқолган 450 нафар шахс топилган. Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ахборот технологиялари воситаларидан фойдаланиб содир этилган 6 455 та жиноят аниқланган.

Бевосита маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлаш мақсадида салмоқли ишлар амалга оширилган. Натижада 2023 йил якуни бўйича мамлакатимиздаги 9 442 та маҳалладан 2 972 тасида ёки 31,5 фоизида жиноят содир этилмаган. Жиноятлар кўпайган 2 298 та ёки 24,3 фоиз маҳалла «қизил» тоифага киритилган.

Бу борада ИИВ Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги билан яқиндан ҳамкорлик қилгани натижасида ижтимоий кўмакка муҳтож 6 634 нафар хотин-қиз ишга жойлаштирилган, қарийб 11 минг нафарига тиббий, моддий ва ижтимоий ёрдамлар кўрсатилган.

Тазйиқ ва зўравонликка учраган 40 минг нафардан ортиқ хотин-қизга ҳимоя ордери берилган. Оилалар мустаҳкамлигини сақлаш мақсадида ўтказилган профилактик тадбирлар натижасида 17 327 та оила ярашган, оилавий муаммолар ва зўравонликка дуч келган 1 450 нафар хотин-қиз Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларига жойлаштирилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: