17:31 | 04.03.24

                       

Ўзбекистонда 2023 йили 200 мингдан зиёд киши иш билан таъминланган

Ўзбекистонда 2023 йили 200 мингдан зиёд киши иш билан таъминланган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,1 фоизга камайганини билдиради. 

Ўзбекистонда 2023 йил якунига кўра, ишсизлик даражаси 6,8 фоизни ташкил этган. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,1 фоизга камайганини билдиради.

Маълум бўлишича, 2023 йилнинг декабрь ойида меҳнат бозори тадқиқотлари институти томонидан республикамизнинг 208 та шаҳар ва туманида 1 000 та ўзини-ўзи бошқариш органлари, 10 минг уй хўжаликлари ҳамда 53 минг 300 нафар фуқарони қамраб олган навбатдаги ижтимоий сўров ўтказилган.

Тадқиқот натижасида, жорий йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, меҳнат ресурслари сони 19 миллион 724 минг 900 кишини ташкил этиб, 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 207 минг 400 кишига (1,1 фоизга) ошгани маълум бўлди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: