8:39 | 24.03.24

                       

Ўзбекистонда 2024 йил 1 мартгача Солиқ қўмитасига 88,1 млрд сўмлик 56 та солиқ низосига оид шикоят келиб тушган

Ўзбекистонда солиқ низоларини судгача ҳал қилиш амалиёти натижалари эълон қилинди. 2024 йил 1 мартгача Солиқ қўмитасига 88,1 млрд сўмлик 56 та солиқ низосига оид шикоят келиб тушган.

Солиқ қўмитаси солиқ низоларини судгача ҳал қилиш амалиёти натижалари эълон қилинди.

Фото: Bugun.uz

Маълумотларга кўра, 2024 йил 1 март ҳолатига Солиқ қўмитасига жами 88,1 миллиард сўмлик 56 та солиқ низосига оид шикоят келиб тушган. Шундан:

  • солиқ аудити бўйича 77,8 миллиард сўмлик — 39 та;
  • сайёр солиқ текшируви бўйича 10,3 миллиард сўмлик — 17 та;

Натижада:

  • 4,7 миллиард сўмлик 6 та мурожаатда солиқ тўловчининг позицияси қаноатлантирилган;
  • 58,5 миллиард сўмлик 36 та мурожаат бўйича солиқ хизмати органлари қарорлари ўз кучида қолдирилди ва бу ҳақда белгиланган тартибда тушунтиришлар берилган;
  • 24,9 миллиард сўмлик 14 та мурожаат бўйича ўрганиш давом этмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: