19:43 | 18.02.24

                       

Ўзбекистонда 2024 йилда 750 мингдан ортиқ ёшлар бандлиги таъминланади

2024 йил учун ишлаб чиқилган «Ёшлар бандлиги дастури» доирасида 759 734 нафар ёшларни бандлигига кўмаклашиш кўзда тутилмоқда.

Ўзбекистонда 2024 йил учун ишлаб чиқилган «Ёшлар бандлиги дастури» доирасида 759 734 нафар ёшларни бандлигига кўмаклашиш кўзда тутилмоқда.

Унга кўра, меҳнат бозорига кириб келаётган 99,9 минг нафар битирувчиларни корхона ва ташкилотлардаги бўш иш ўринларига ишга жойлаштириш, 80,3 минг нафарини касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, 25,5 минг нафарини ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш ,18,8 минг нафарини «Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор» тадбирлари асосида тадбиркорларга бириктириш, 14 минг нафарини «Уста-шогирд» асосида ҳунармандларга бириктириш, 16,2 минг нафар ёшларга ЯТТ ташкил этишида кўмаклашиш режа қилинган.

Бундан ташқари, ёшларнинг 26 минг нафарини қишлоқ хўжалигидан ер ажратиш орқали бандлигини таъминлаш, 150,4 минг нафарини ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтказиш, 40,6 минг нафарига тижорат банклари томонидан кредитлар ажратиш орқали бандлигини таъминлаш, 32 минг нафарига субсидия ажратиш орқали бандлигини таъминлаш, 220,3 минг нафари бошқа йўналишларда (ОТМга ўқишга кирадиганлар) бандлигини таъминлаш кўзда тутилган. Уларнинг 35,6 минг нафари турмушга чиқадиганлар, кўчиб кетадиганлар, чет элга кетадиганлар ҳисобланади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: