14:29 | 12.02.24

                       

Ўзбекистонда 2024 йилда аграр соҳасида экспорт ҳажми қарийб 2 млрд долларга етди

Ўзбекистонда 2024 йилда аграр соҳасида экспорт ҳажми қарийб 2 млрд долларга етди. 2023 йил илк бор 3 миллион 700 минг тонна пахта, 8 миллион тонна ғалла ҳосили олинган

Президент раислигида аграр соҳадаги устувор вазифалар ва режаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, соҳада сўнгги йилларда деҳқон-фермерларнинг манфаати, даромади ошиб, маҳсулот кўпайди, кластер тизими ривожланиб, юқори унумли техника ва чуқур қайта ишлаш кириб келди, янги навлар ва агротехнология кўпаймоқда.

Жумладан, 2024 йили соҳада ишлаб чиқариш 4,1 фоизга ўсиб, 426 триллион сўмни ташкил қилди. Экспорт эса қарийб 2 миллиард долларга етди. 152 минг гектар боғ ва токзорлар барпо қилинди.

2023 йил илк бор 3 миллион 700 минг тонна пахта, 8 миллион тонна ғалла ҳосили олинди.

«Бундай рақамлар яқин тарихимизда ҳеч қачон бўлмаган», – дейилади хабарда.