14:12 | 29.04.24

                       

Ўзбекистонда 2024 йилда қанча мева ва сабзавот экспорт қилингани очиқланди

Ўзбекистонда мева-сабзавотлар экспорти улуши жами экспортнинг 3,4 фоизини ташкил этган.

Ўзбекистон 2024 йилнинг январь-март ойларида хорижга 375,3 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган. Бу хақда Статистика агентлиги маълумот берди.

Мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари:

  • Покистон – 26,2 фоиз;
  • Россия – 25,1 фоиз;
  • Қозоғистон – 10,5 фоиз;
  • Хитой – 9,2 фоиз ҳиссасига тўғри келган.

Бу кўрсатгич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 72,5 фоизга ёки 157,7 минг тоннага кўпайган.

Аввалроқ Ўзбекистон бир ойда қанча мева ва сабзавот экспорт қилгани ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: