15:21 | 05.02.24

                       

Ўзбекистонда 2024 йилда спортга қарийб 2 трлн сўм ажратилади

Маҳаллалар футбол, волейбол, баскетбол, бадминтон, стол тенниси каби спортнинг 12 та оммавий туридан бирига ихтисослаштирилади. Ҳар ойда маҳаллаларда оммавий спорт тадбирларини ташкил қилинади.

Президент иштирокида бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида 2024 йилда спортга қарийб 2 триллион сўм ажратилаётгани таъкидланди. Шу боис спортни оммалаштириш бўйича тизим тўлиқ ва юқори самара билан ишлаши кераклиги айтилди.

«Ҳокимлар ўзи мусобақалар ташкил қилиб, янги иқтидорларни кашф қилишга етарли эътибор қаратмаяпти. Оқибатда, ҳудудларда яхши спортчилар четда қолиб кетаяпти», — дейилади хабарда.

Маҳаллаларни футбол, волейбол, баскетбол, бадминтон, стол тенниси каби спортнинг 12 та оммавий туридан бирига ихтисослаштириш, ҳар ойда маҳаллаларда оммавий спорт тадбирларини ташкил қилиш муҳимлиги таъкидланган.

Спорт вазирлигига ва ҳокимликларга йил давомида «сектор – туман – вилоят – республика» даражаларида оммавий спорт мусобақаларини ўтказиш топширилди.

«Спорт мактаблари – спорт коллежлари – спорт федерациялари – олий маҳорат мактаблари» занжири асосида доимий спорт билан шуғулланувчилар сонини ошириш вазифаси қўйилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: