11:53 | 12.02.24

                       

Ўзбекистонда 2024 йилги пахта ва ғалла ҳосили учун қанча маблағ ажратилгани маълум бўлди

2024 йилги пахта ва ғалла ҳосили учун бюджетдан 10 трлн сўмдан ортиқ имтиёзли ресурс ажратилди. Кластер, фермер ва деҳқонлар имтиёзли кредит олишини осонлаштириш мақсадида очиқ-ошкора платформа ишга тушди. Аммо 2024 йил пахтасини сотиш бўйича фьючерс шартномаси тузган фермерларнинг маълум қисми кредитларни ҳалигача олмаган.

Агарар соҳага бағишланган йиғилишда 2024 йил пахтасини сотиш бўйича фьючерс шартномаси тузган фермерларнинг маълум қисми кредитларни ҳалигача олмагани айтилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.

Қайд этилишича, 2024 йилги пахта ва ғалла ҳосили учун бюджетдан 10 триллион сўмдан зиёд имтиёзли ресурс ажратилди. Кластер, фермер ва деҳқонлар имтиёзли кредит олишини осонлаштириш мақсадида очиқ-ошкора платформа ишга тушди.

Лекин 2024 йил пахтасини сотиш бўйича фьючерс шартномаси тузган фермерларнинг маълум қисми кредитларни ҳалигача олмаган. Сабаби, айрим банклар «ресурс йўқ, гаров таъминоти керак», деган баҳоналар билан тайёр маблағни бермаётгани айтилган.

Аввалроқ фермерларга ёнилғини ўз вақтида етказиб беришда назорат кучайтирилиши ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: