19:24 | 02.01.24
Шунингдек, 1 январ куни туғилган жами чақалоқлар сони очиқланди.
2024 йилнинг 1 январ куни жами 1 859 нафар чақалоқ туғилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги йилнинг илк кунида дунёга келган чақалоқларнинг 847 нафари қиз ҳамда 1 012 нафари ўғил болалардир. Энг кўп чақалоқ Қашқадарё вилоятида (207 нафар) туғилган.
Шунингдек, кейинги ўринларда:
Андижон вилояти — 201 нафар (шу жумладан, бир ҳолатда икки ҳомилали эгизаклар);
Самарқанд вилояти — 196 нафар (етти ҳолатда икки ҳомилали эгизаклар);
Фарғона вилояти — 195 нафар (тўрт ҳолатда икки ҳомилали эгизаклар);
Сурхондарё вилояти — 185 нафар (бир ҳолатда икки ҳомилали эгизаклар ҳамда бир ҳолатда уч ҳомилали эгизаклар);
Наманган вилояти – 178 нафар;
Тошкент вилояти — 172 нафар;
Тошкент шаҳри — 144 нафар (бир ҳолатда икки ҳомилали эгизаклар);
Бухоро вилояти — 86 нафар (тўрт ҳолатда икки ҳомилали эгизаклар);
Жиззах вилояти — 78 нафар;
Хоразм вилояти — 72 нафар;
Қорақалпоғистон Республикаси — 67 нафар (бир ҳолатда икки ҳомилали эгизаклар);
Сирдарё вилояти — 42 нафар (бир ҳолатда икки ҳомилали эгизаклар);
Навоий вилояти — 36 нафар (бир ҳолатда икки ҳомилали эгизаклар).
Келтирилишича, 22 та эгизакли туғруқлардан 21 та ҳолатда икки ҳомилали эгизаклар ҳамда Сурхондарё вилоятида бир ҳолатда уч ҳомилали эгизаклар – жами 45 нафар эгизак чақалоқ дунёга келган.
Маълумот учун, 2018 йилнинг худди шу куни 1 961 нафар, 2019 йилда 1 708 нафар, 2020 йилда 1 974 нафар, 2021 йилда 1 644 нафар, 2022 йилда 2 316 нафар, 2023 йилда эса 2 155 нафар чақалоқ туғилган эди.
Аввалроқ, Сурхондарёда Янги йилнинг илк дақиқаларида уч нафар эгизак туғилгани ҳақда хабар берилганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: