9:42 | 21.01.24

                       

Ўзбекистонда 21 январ куни ёғингарчилик кутилмайди, туман тушиши мумкин

Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.

Бугун кундузи республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +5…+10 илиқ бўлади.

Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +8…+10 даражагача илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди, туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0…+5 даража илиқ бўлади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: