20:12 | 22.05.24

                       

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларига сел келади

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларига сел келади.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати 23—26 май кунлари кутилаётган ноқулай об-ҳаво шароитидан огоҳлантирди.

Маъум қилинишича, 2024 йилнинг 23—26 май кунлари Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Момақалдироқ бўлиши мумкин. 23 майда чўл ҳудудларда, 24—26 майда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, жорий йилнинг 23—26 май кунлари республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: