14:19 | 27.01.24

                       

Ўзбекистонда 29-30 январ кунлари қор, ёмғир ёғади

Келаётган янги ҳафта бошида қандай об-ҳаво кузатилиши ҳақида прогнозлар эълон қилинди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 29 январда баъзи жойларда қор, ёмғир ёғиши мумкин, 30 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 29 январда -2…-7 даража, 30 январда -5…-10 даража совуқ, кундузи -2 даража совуқ ва +3 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қор, ёмғир ёғиши, туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси -2 даража совуқ ва +3 даража илиқ, кундузи +7…+12 даража илиқ; Навоий вилоятининг шимолида кечаси 29 январда -2…-7 даража, 30 январда -5…-10 даража совуқ, кундузи -2 даража совуқ ва +3 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим ҳудудларда қор, ёмғир ёғиши, туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 29 январда кечаси +2…+7 даража, кундузи +5…+10 даража, 30 январда кечаси 0…+5 даража, кундузи +3…+8 даража илиқ бўлади.

Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0…+5 даража, кундузи 29 январда +10…+15 даража, 30 январда +7…+12 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, қор, ёмғир ёғиши, туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29 январда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси -2 даража совуқ ва +3 даража илиқ, кундузи 29 январда +5…+10 даража, 30 январда +3…+8 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Туман тушиши мумкин Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 29 январда кечаси 0…-5 даража совуқ, кундузи 0…+5 даража илиқ, 30 январда кечаси -2…-7 даража совуқ, кундузи -3 даража совуқ ва +2 даража илиқ бўлади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: