10:15 | 02.05.24

                       

Зангиотада 400 минг долларга ер олиб бермоқчи бўлган фуқаро ушланди

Зангиотада 400 минг долларга ер олиб бермоқчи бўлган фуқаро ушланди. У келишилган суммадан 40 минг долларини олаётган вақтда қўлга олинган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ер майдонлари олиб беришни ваъда қилган юрисконсульт ва фуқаро ушланди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти ахборот хизмати маълум қилди.

Хабар берилишича, Шовот туман ҳокимлигининг юрисконсульти М.С. «Ю.Қ.» фермер хўжалигига қарашли 70 гектар ер майдонини 3 000 АҚШ доллари эвазига фуқаро С.Ю.нинг номига  ўтказиб беришни ваъда қилишган. У олдиндан 500 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.И. фуқаро З.Ж.га Юқоричирчиқ туманидаги 260 гектар ер майдонини 400 000 АҚШ доллари эвазига унинг номига расмийлаштириб олиб беришини айтган ва ундан 40 000 АҚШ долларини олаётган пайтда маъсуллар томонидан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: