9:32 | 20.01.24

                       

Ўзбекистонда 3,4 магнитудали зилзила содир бўлди

Ер ости силкинишининг эпицентри Жиззах вилоятига тўғри келган.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар қилишича, Ўзбекистонда зилзила қайд этилган. Айтилишича, зилзила бугун, 20 январ куни маҳаллий вақт билан соат 09:03 да (Гринвич бўйича 04:03 да) да рўй берган. Ер ости силкинишининг магнитудаси – 3,4 баллни ташкил этган. Чуқурлик 15 километр бўлиб, зилзила эпицентри Тошкентдан 209 километр жануби-ғарбда кузатилган.

Ер ости силкинишининг эпицентри Жиззах вилоятининг Фориш туманига тўғри келган.

Аввалроқ, Афғонистонда рўй берган 6 магнитудали зилзила Ўзбекистоннинг 9 та вилояти ва Тошкент шаҳрида сезилгани ҳақда хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: