13:48 | 25.05.24

                       

Ўзбекистонда 4 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди

Ўзбекистонда 4 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди. Қишлоқ ҳудудларда никоҳ сони шаҳар жойларга нисбатан кўп бўлган.

Статистика агентлиги матбуот хизмати Ўзбекистонда 4 ойда 63,9 мингта никоҳ ҳолатлари қайд этилганини маълум қилди.

Статистика агентлиги дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2024 йилнинг январь-апрель ойларида ФҲДЁ органларида 63,9 мингта никоҳ ҳолатлари қайд этилган.

Жами никоҳларнинг қайд этилган ҳудуди бўйича тақсимланиши қуйидагича:

  • шаҳар жойларда – 31,6 минг;
  • қишлоқ жойларда – 32,3 минг.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: