17:05 | 28.02.24

                       

Ўзбекистонда 5 млрд киловатт-соат экологик тоза электр ишлаб чиқариш ва 1,5 млрд куб метр газни тежаш имконияти яратилди

Ўзбекистонда 5 млрд киловатт-соат экологик тоза электр ишлаб чиқариш ва 1,5 млрд куб метр газни тежаш имконияти яратилди. 2024 йилда электр ишлаб чиқаришда «яшил энергия» улуши 15 фоизга етиши кутилмоқда.

Ўзбекистонда 5 миллиард киловатт-соат экологик тоза электр ишлаб чиқариш ва 1,5 миллиард куб метр газни тежаш имконияти яратилди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев қайта тикланувчи энергия манбаларини кўпайтириш бўйича 2024 йил учун устувор вазифаларга бағишланган йиғилишда маълум қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, бу соҳада бошланган кенг қамровли ишлар маҳаллий корхоналарда трансформатор, ҳар хил турдаги кабеллар, иситиш коллекторлари, қуёш панели, изолятор, металл устунлар каби маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтиришга ҳам катта туртки берди.

«Бир сўз билан айтганда, ‘яшил’ энергетика ҳам иқтисодиётимиз драйверларидан бирига, ҳам чинакам умуммиллий ҳаракатга айланди», — деди давлат раҳбари.

Маълумотларга кўра, 2024 йилда электр ишлаб чиқаришда «яшил энергия» улуши 15 фоизга етиши кутилмоқда.

Лекин, эришилган натижалар билан бир қаторда мавжуд имкониятлар барча ҳудудларда ҳам тўлиқ ишга солинмаётгани кўрсатиб ўтилди. Бу борада 2024 йил учун дастлабки режалар етарли эмаслиги қайд этилди. Мутасаддилар ўтган йилдан сабоқ чиқариб, бу йўналишда икки карра кўп ишлаши ва аниқ натижа кўрсатиши кераклиги таъкидланди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: