14:48 | 25.04.24

                       

Ўзбекистонда 60 ёшдан ошганлар улуши маълум бўлди

Ўзбекистонда 60 ёшдан ошганлар улуши қарийб 3,5 млн кишини ташкил қилади. Бу кўрсаткич мамлакат доимий аҳолисининг 9,4 фоизга тенг.

Статистика агентлиги маълумотларга кўра, 2024 йил 1 январ ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси таркибида 60 ёшдан юқори ёшдагилар сони қарийб 3,5 млн кишини ташкил этган.

Бу Ўзбекистоннинг жами доимий аҳолисининг 9,4 фоизга етган.

Маълумот учун, 2024 йил 1 апрель ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 37 млн кишидан ошган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкет шаҳри, Сурхондарё , Қашқадарё, Наманган ва Самарқанд вилоятлари аҳолиси тез ўсмоқда. Бу кўрсаткич 2023 йилнинг шу даври билан солиштирилганда 2,1 фоизга кўпайган.

Ўзбекистон аҳолиси 2024 йилнинг ҳар бир ойида ўртача 54,5 минг кишига ошган. 2024 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,8 минг кишига кўпаймоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: