19:15 | 07.03.24

                       

Ўзбекистонда 8 март куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

«Ўзгидромет» 8 март, жума куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-7 даража илиқ, кундузи 16-18 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 14-19 даража илиқ бўлади.

Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 14-19 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Самарқанд вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 4-9 даража илиқ бўлади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: