15:21 | 23.02.24

                       

Ўзбекистонда айрим мактаб ўқувчилари учун бепул автобуслар йўлга қўйилади

Ўзбекистоннинг айрим вилоятларидаги мактаб ўқувчилари учун бепул автобуслар йўлга қўйилади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 2024 йил 1 сентябрдан тажриба-синов тариқасида умумий ўрта таълим мактабларига олис ҳудудлардан қатнайдиган ўқувчилар учун аутсорсинг асосида бепул автобуслар қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Аввалроқ Ўзбекистонда эндиликда олис ва чекка ҳудудларда жойлашган 715 та мактаб ўқувчилари учун бепул автобуслар йўлга қўйилиши ҳақида хабар берилганди. Бу ҳақда 2023 йилнинг 11 сентябр куни қабул қилинган «Ўзбекистон — 2030 стратегияси тўғрисида»ги Президент Фармонида айтилган.

Фармонга биноан, эндиликда марказдан узоқда бўлган ва чекка ҳудудларда истиқомат қилувчи мактаб ўқувчилари учун давлат ҳисобидан бепул автобус қатновлари ташкил этилади ва уларга қулайлик яратилади. Фармонда бундай турга кирувчи мактаблар сони 715 та эканлиги аниқ белгилаб қўйилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: