23:15 | 20.05.24

                       

Бош прокуратура «Яшил макон» билан боғлиқ жиноятларни назоратга олди

Қашқадарёда «Яшил макон» доирасида 48 мингдан ортиқ экилмаган дарахт қўшиб ёзилгани аниқланди. Тошкентда эса 175 туп қимматбаҳо дарахт нобуд қилиниши ортидан, давлатга қарийб 500 млн сўм зарар етказилди.

Ўзбекистонда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 2024 йил баҳор мавсумида амалга оширилган ишлар ўрганилмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Бош прокуратуранинг Экология бошқармаси ва Экология вазирлиги билан ҳамкорликда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 2024 йил баҳор мавсумида амалга оширилган ишлар ўрганиляпти.

Ўранишларда Андижон ва Қашқадарё вилоятларида туман-шаҳар масъуллари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси таъминланмаганлиги аниқланди.

Андижонда аниқланган 19 та ҳолатда 1128 туп дарахт суғорилмайдиган ерларга экилганлиги ҳолати бўйича 6 нафар масъул шахслар, Қашқадарёда 12 та ҳолатда экилмаган 48 348 туп дарахт қўшиб ёзилганилиги бўйича Касби, Миршикор, Чироқчи туман ҳокимларининг ўринбосарлари, Китоб ва Чироқчи туман экология бўлим бошлиқлари интизомий ҳамда 2 нафар масъул шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди. Вилоят ҳокимлигига қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан тақдимнома киритилди.

Шунингдек, Тошкент вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси мансабдор шахслари Юқоричирчиқ туман ҳудудида экилган 175 туп қимматбаҳо дарахтларни қаровсиз қолдирган. Оқибатда, дарахтлар нобуд бўлиб, табиатга 1 миллиард 487 миллион сўмлик зарар етказилган.

Мазкур ҳолат бўйича Тошкент вилояти прокураутраси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳакатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: