17:05 | 01.02.24

                       

Ўзбекистонда айрим нафақа миқдорлари оширилди

Мазкур миқдорлар расмий энг кам истеъмол харажатларидан келиб чиқиб белгиланган.

Президент Фармони билан айрим ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилди. Фармонга кўра, 2024 йил 1 февралдан қуйидаги нафақалар миқдори 621 минг сўм этиб белгиланди:

  • зарур иш стажига эга бўлмаган кекса фуқароларга нафақа;
  • иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда;
  • згалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига нафақа;
  • боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа (кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун — 212 000 сўм);
  • боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори.

Мазкур миқдорлар расмий энг кам истеъмол харажатларидан келиб чиқиб белгиланган.

Маълумот учун, 2023 йилнинг 1 декабр санасидан бошлаб республикада иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар оширилган эди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: