11:03 | 31.03.23 703

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

2–7 апрел кунлари республика бўйича беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

«Ўзгидромет» мамлакатда 2023 йил апрел ойида ўртача ҳаво ҳарорати меъёр атрофида, баъзи жойларда ўртача йиллик қийматлардан бир оз кўп бўлиши ҳақида маълум қилди. Ушбу ойда ёғингарчилик кам, баъзи жойларда меъёр атрофида бўлиши кутилмоқда.

Фото: Bugun.uz

Ой қуруқ ва илиқ об-ҳаво билан бошланади. 1 апрел куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво кам булутли бўлади, кундузги ҳарорат март ойининг охирги кунлари каби 22–27 даража атрофида, яъни меъёрдан 5–8 даражага юқори бўлади.

2–7 апрел кунлари республика бўйича беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, баъзи жойларда шамол шиддатли кучайиши билан қисқа муддатли, момақалдироқли ёмғир ёғади. Кўпинча баҳорда бўлгани каби ёмғирнинг ҳудуд бўйича тарқалиши ва жадаллиги жуда ранг-баранг – ёмғирнинг жадаллиги ўртачагача бўлади. Кундузги ҳаво ҳарорати ёмғир пайтида 5–7 даражага пасаяди. Апрел ойининг биринчи ўн кунлиги охирида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда ва ҳаво ҳарорати яна кўтарила бошлайди.

«Ўзгидромет»нинг дастлабки прогнозига кўра, апрел ойининг иккинчи ва учинчи ўн йилликларида ҳарорат кечалари 7-12 даражадан 12-17 даражагача, кундуз кунлари 20-25 даражадан 27-32 даражагача ўзгариб туриши кутилмоқда.

Маълумот учун, баҳорда ва хусусан, апрел ойида об-ҳаво баъзан жуда «кутилмаган ҳодисалар»ни: совуқ, кучли ёмғир, момақалдироқ пайтида тез-тез содир бўладиган қасирғалар, дўл олиб келади. Кучли ёмғирлар тоғолди ҳудудларда ҳалокатли сел-сув тошқинларига олиб келиши мумкин.

Баланд тоғларда ҳали ҳам қор кўчкиси хавфи сақланиб туради.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 955
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 864
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 534
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 444
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1148
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 945