14:29 | 05.03.24

                       

Ўзбекистонда аёлларга тадбиркорлик қилиши учун кредит берилади

Ўзбекистонда аёлларга тадбиркорлик қилиши учун кредит берилади. Давлат қонунчилигида 3 йилгача ва 6 ойгача имтиёзли давр билан йиллик 14 фоиз ставкада кредитлар ажратилиши белгиланган.

Қонунчиликка кўра, хотин-қизларга тадбиркорликни йўлга қўйиш учун Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси ҳисобидан 3 йилгача ва 6 ойгача имтиёзли давр билан йиллик 14 фоиз ставкада 33 миллион сўмгача кредитлар ажратилиши белгиланган. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот каналида маълум қилинди.

Маълумотларга кўра,

  • ажратиладиган кредитлар Марказий банкнинг асосий ставкаси доирасида ва тижорат банки томонидан йиллик 14 фоиз ставкада берилади;
  • хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси орқали Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги «Обод ва хавфсиз маҳалла» жамғармасига ва «Маҳалла ва оила» институтига Давлат бюджетидан ажратиб келинган маблағлар Молия вазирлиги томонидан тўғридан-тўғри «Обод ва хавфсиз маҳалла» жамғармасига ва «Маҳалла ва оила» институтига ажратилади.
  • кредитлар боғдорчилик, узумчилик ва лимончиликни ташкил этиш учун 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга, чорвачилик (қорамол, қўй, эчки) учун 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга ҳар бир маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрдамчисининг тавсияларига мувофиқ туман (шаҳар) Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказининг асослантирилган ва натижадорлиги аниқ ҳисоб-китоб қилинган ҳолдаги қарори асосида берилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: