18:41 | 14.05.24

                       

Ўзбекистонда бир йилда 22 та эрта турмуш ҳолатлари аниқланди

Ўзбекистонда бир йилда 22 та эрта турмуш ҳолатлари аниқланди. 13 ёшдан 16 ёшгача бўлган никоҳлар эрта ҳомиладорлик билан боғлиқ бўлган.

Ўзбекистонда 2023 йилда аниқланган 22 та эрта турмуш ҳолатлари юзасидан 41 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган. 55 та эрта никоҳ ҳолатларининг эса олди олинган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Bugun.uz’га хабар берди.

Маълум қилинишича, прокуратура органлари томонидан эрта никоҳ ҳолатларини аниқлаш ва содир этилган эрта никоҳлар ҳолатларига самарали кураш масаласида прокурор назорат ҳужжатлари қўлланади.

«Ўтган давр мобайнида 22 та эрта никоҳ ҳолати аниқланган. Ҳолатлар юзасидан 41 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган. 55 та эрта никоҳ ҳолатларининг эса олди олинган. Эрта никоҳ олдини олиш мақсадида профилактик ишлар амалга оширилади. Мазкур ҳолатда ота-оналарга нисбатан маъмурий жавобгарлик ҳамда никоҳни ўқиган диний уламога нисбатан жавобгарлик масаласи кўрилади», дейилади хабарда.

Bugun.uz’даги маълумотларга кўра, 13 ёшдан 16 ёшгача бўлган никоҳлар эрта ҳомиладорлик билан, 16 ёшдан 17 ёшгача бўлганлар эса ота-она қарори билан боғлиқ бўлган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан жами 55 та шундай ҳолатнинг олди олинди. Департамент диний никоҳга рухсат берган ота-оналар ва диний уламоларга нисбатан маъмурий жавобгарлик жорий қилмоқчи.

Бундан ташқари, Бош прокуратура томонидан назоратсиз 
ва қаровсиз қолган ҳамда ҳуқуқбузарлик ёки ижтимоий хавфли 
қилмиш содир этган вояга етмаган шахсларга жамоат тарбиячилари тайинланиши аҳволи ўрганилди.
Назорат тадбирлари давомида кўрилган чора – тадбирлар натижасида:

  • 1 855 нафар болага жамоат тарбиячилари тайинланди;
  • 1 600 нафарига васий ва ҳомий белгиланди;
  • 107 нафар жамоат тарбиячиларининг рағбатлантирилиши, 
барча ҳудудларда жамоат тарбиячилари номзодларининг рўйхатлари шакллантирилиши таъминланди;
  • Комиссия, ички ишлар ва масъул идоралар томонидан 
жамоат тарбиячиси тайинлашга доир хизмат фаолияти самарадорлигини оширишда фойдаланиш учун Услубий қўлланма ишлаб чиқилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: