19:15 | 20.02.24

                       

Ўзбекистонда бир йилгача бўлган никоҳ даврида 2069 та ажрим қайд этилди

Ўзбекистонда бир йилгача бўлган никоҳ даврида 2069 та ажрим қайд этилди. Энг кўпи Тошкент шаҳрида 392 та, энг ками Қорақалпоғистонда 22 та ажрим қайд этилган.

Ўзбекистонда бир йилгача бўлган никоҳ даврида расмийлаштирилган ажримлар сони 2069 тани ташкил этди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, ажримларнинг энг кўпи Тошкент шаҳрида 392 та, Андижон вилоятида 288 та, энг кам Хоразм вилоятида 43 та, Қорақалпоғистонда 22 та ажрим қайд этилган.

Қайд этилган никоҳлар:

Ўзбекистон бўйича 283 788 та никоҳ қайд этилди. Шундан 85 279 нафар ёки 30 фоиз аёл эрининг фамилиясига ўтган. 30 ёшгача бўлган никоҳлар сони 243 210 та, шундан энг кўпи Самарқандда қайд этилган. 50 ёшдан юқори бўлган никоҳлар сони 1447 та, шундан энг кўпи Тошкент шаҳрида қайд этилган.

Онлайн хизматлар:

21 636 та ариза никоҳланувчилар томонидан онлайн топширилган. Ахборот тизимида 8 миллиондан ортиқ оиланинг таркиби шакллантирилган. 7 562 нафар фуқаронинг фамилияси, исми ёки отасининг исми ўзгартирилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: