11:53 | 07.02.24

                       

Ўзбекистонда бир кунда 3,4 млрд сўмлик авторақам сотилди

Ўзбекистонда онлайн-аукцион орқали бир кунда 3,4 млрд сўмга авторақам сотилди. Тузилган битимнинг ўртача қиймати 3,9 млн сўмни, энг қиммати эса 206 млн сўмни ташкил этган.

UZEX савдо биржасида онлайн-аукцион орқали бир кунда 3,4 миллиард сўмга тенг бўлган авторақамлар сотилди. Бу ҳақда биржа ахборот хизмати маълумот берди.

Келтирилишича, 6 февраль куни жами 807 та авторақам сотилган, умумий қиймат 3,4 миллиард сўмни ташкил қилади. Биржа маълумотларига кўра, тузилган битимнинг ўртача қиймати 3,9 миллион сўм.

Энг арзон авторақам 1,7 миллион сўмга сотилган бўлса, энг қиммати 206 миллион сўмга пулланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: