22:31 | 04.02.24

                       

Ўзбекистонда Боғча очган 1,5 мингдан ортиқ хусусий тадбиркор давлатдан ноқонуний пул ўзлаштиргани маълум бўлди

2023 йил 27 декабр ҳолатига 734 та боғчада фотосурати ўрнига бошқа боланинг фотосурати асосида давомати белгиланиб келган.

Мактабгача таълим агентлиги матбуот котиби Мавлуда Асқархўжаеванинг маълум қилишича, 1,5 мингдан зиёд боғчада Давлат бюджетидан ноқонуний пул маблағларини ўзлаштириш ҳаракатлари мавжуд.

Қайд этилишича, 2023 йил 27 декабр ҳолатига:

  • 734 та ДХШ асосида МТТлар томонидан бир боланинг маълумотлари НМТТБАТга киритилиб, унинг фотосурати ўрнига бошқа боланинг фотосурати асосида давомати белгиланиб келган. Натижада уларга нисбатан 8,8 млрд сўм субсидия тўловлари уч ойга тўхтатилди;
  • 895 та ДХШ асосида, жумладан, оилавий МТТлар томонидан воситачилар ёрдамида компьютерларда виртуал мобил қурилмани яратиш орқали ҳақиқатда МТТга келмаган тарбияланувчи ва ходимларнинг давомати сохталаштирилиб НМТТБАТга юборган. Уларга огоҳлантириш хатлари юборилд. 8,9 млрд сўм асосланмаган субсидия тўловларининг молиялаштирилиши олди олинди.

«Маълумотлар тегишли тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган», дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: