8:25 | 26.02.24
Ўзбекистонда бюджет харажатлари ҳақида аҳоли тушуниши учун осон усулда эълон қилиб бориш амалиёти йўлга қўйилади. Бу тўлиқ, сифатли ва сўзсиз бажарилиши учун масъуллар этиб Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлиги белгиланди.
Ўзбекистонда бюджет харажатлари ҳақида аҳоли тушуниши учун осон усулда эълон қилиб бориш амалиёти йўлга қўйилади. Бу ҳақда «Ўзбекистон–2030» стратегиясини 2024 йилда амалга оширишга қаратилган давлат дастури тўғрисидаги президент фармонида белгиланди.
Қайд этилишича, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги давлат бюджети ва маҳаллий бюджетлар даромадлари ҳамда амалга оширилган ва режалаштирилаётган харажатлар бўйича молиявий ҳужжатларга асосланган йиллик ва ярим йиллик ҳисоботларни аҳоли эътиборига тушуниш учун осон усулда ўз веб-сайтида эълон қилиб бориш амалиётини йўлга қўйиши лозим.
Шунингдек, давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятида очиқлик даражасини кескин ошириш ва корпоратив бошқарувни янада такомиллаштириш мақсадида 2024 йил 1 июлдан бошлаб давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган йирик солиқ тўловчилар корпоратив ижтимоий масъулият (CSR) ҳамда экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ESG) ҳолати тўғрисида ҳар йили 1 июлга қадар ҳисоботни жамоатчиликка ошкор этиш амалиёти йўлга қўйилади.
Бу тўлиқ, сифатли ва сўзсиз бажарилиши учун масъуллар этиб Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлиги белгиланди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: