19:15 | 06.02.24

                       

Ўзбекистон бюджетига 3 ойда крипто-провайдерлар томонидан 36,2 млрд сўм маблағ келиб тушди

2023 йилда крипто-активлар айланмаси соҳасида провайдерлик фаолиятини амалга ошириш учун 9 та лицензия, шу жумладан, 1 та крипто-биржа, 2 та крипто-депозитарий ва 6 та крипто-дўконларга лицензия берилди. Шунингдек, крипто-активлар айланмаси соҳасида провайдерлик фаолиятини амалга оширувчилар томонидан 36,2 миллиард сўм миқдорида давлат божи ва йиғимлари келиб тушди.

2023 йилнинг охирги 3 ойида ИЛМА томонидан 7,9 триллион сўмга тенг миқдорда акциялар ва 65 миллаирд сўмга тенг миқдорда облигациялар чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Таъкидланишича, 2023 йилда крипто-активлар айланмаси соҳасида провайдерлик фаолиятини амалга ошириш учун 9 та лицензия, шу жумладан, 1 та крипто-биржа, 2 та крипто-депозитарий ва 6 та крипто-дўконларга лицензия берилди. Шунингдек, крипто-активлар айланмаси соҳасида провайдерлик фаолиятини амалга оширувчилар томонидан 36,2 миллиард сўм миқдорида давлат божи ва йиғимлари келиб тушди.

Бундан ташқари, «Ўзбектелеком» АЖ устав капитали 6,4 миллиард сўмга оширилиб, акциялар 6 000 сўмдан 10 000 сўмга қадар оралиғида сотувга қўйилди, натижада 33 миллиард сўм миқдорида инвестициялар жалб этилди.

«Ўзбекинвест» АЖ устав капитали 14 миллиард сўмга оширилди. Миноритар акционерлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш доирасида фақатгина 2023 йил 4 чорагида уларга 1,2 миллиард сўмлик дивидендлар тўланиши таъминланди.

Суғурта ташкилотларининг умумий устав капитали жами 2,3 триллион сўмдан ошди ҳамда ўтган йилга 22,6% гакўпайди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: