14:11 | 12.02.24

                       

Ўзбекистонда чорвачилик учун 17 фоиздан 10 йилга имтиёзли кредит ажратилади

Гўшт, сут ва тухум ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида 315 млн доллар ресурс йўналтирилиши белгиланди. Бу маблағ чорва комплексини ташкил қилиш, қорамол олиш, омухта-ем чиқариш учун миллий валютада 17 фоиздан 3 йил имтиёзли давр билан 10 йилга берилади.

Тухум, сут ва гўшт ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида 315 милллион доллар ресурс йўналтирилади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу маблағ чорва комплексини ташкил қилиш, қорамол олиш, омухта-ем чиқариш учун миллий валютада 17 фоиздан 3 йил имтиёзли давр билан 10 йилга берилади.

Чорва хўжаликларини айланма маблағ билан таъминлашга ҳам 1 триллион сўм имтиёзли кредит йўналтирилади. Ушбу кредитларнинг 18 фоиздан ошган қисми Тадбиркорлик жамғармасидан барча тадбиркорларга қоплаб берилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: