10:44 | 10.05.24
Марказий банкнинг cохта «мутахассис ходими» ушланди. У ўзини банкда ишлашини айтиб, бировларнинг картадаги пулларини ўғирлаган.
Ўзини Марказий банк «мутахассис ходими» сифатида таништирган шахс бировларнинг картасидаги пулларни ўғирлади. Бу ҳақда ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази ахборот хизмати маълум қилди.
Хабар берилишича, Наманган вилоятида яшовчи 45 ёшли (аёл) У.Ж. ИИОга мурожаат қилиб, ўзининг банк картасидаги 4 100 000 сўм пуллар номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини айтган. Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Хоразм вилоятида туғилган, Урганч шаҳрида яшовчи 25 ёшли Қ.Ж содир этганлиги аниқланган.
Гумонланувчи Қ.Ж. интернет фойдаланувчиларига ўзини Марказий банкнинг «мутахассис ходими» сифатида таништириб, уларнинг ишончига кириш орқали банк карта маълумотларидан пулларни ўғирлаганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан К.Ж.га нисбатан Жиноят кодексинингнинг 169-моддаси (Ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: