14:12 | 07.06.24
Ўзбекистонда дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди.
Жума ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
«Ўзгидромет» хабарига кўра, фақат айрим тоғолди ва тоғли ҳудудларда кечга томон бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Ҳарорат кечалари +18…+23 даража, 7 июн кундузи +32…+37 даража, 8−9 июнда эса +34…+39 даража бўлади.
Шамол шарқдан 7−12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларда 15−18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Пойтахтда ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +19…+22 даража, 7 июн куни +34…+36 даража, 8−9 июнда эса +35…+38 даража бўлади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: